Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

75- ДАРС

Шайтон Исони синайди

Шайтон Исони синайди

Исо сувга чўмганидан сўнг, муқаддас руҳ уни саҳрога бошлаб кетди. У 40 кун ҳеч нарса емади ва жуда оч қолди. Шунда Иблис уни васвасага солиш учун келиб: «Агар сен чиндан ҳам Худонинг ўғли бўлсанг, мана бу тошларга буюр, улар нонга айлансин»,— деди. Бироқ Исо Муқаддас Ёзувлардан оят келтириб, шундай жавоб қайтарди: «Одам фақат нон еб яшамайди. У Яҳова айтган сўзларни ҳам тинглаши керак».

Кейин Иблис Исога қуйидагиларни айтди: «Агар ростдан ҳам Худонинг ўғли бўлсанг, маъбаднинг энг баланд жойидан пастга сакра-чи. Ахир сени кўтариб кетишлари учун Худо фаришталарини юбориши ҳақида ёзилган-ку!» Лекин Исо яна Муқаддас Ёзувлардан жавоб бериб: «“Яҳовани синама”,— деб ёзилган жойи ҳам бор»,— деди.

Сўнг Шайтон Исога дунёдаги барча шоҳликларни, уларнинг бойлигию улуғворлигини кўрсатиб: «Агар менга бир марта тиз чўкиб сажда қилсанг, бу шоҳликларнинг барчасини ва уларнинг улуғворлигини сенга бераман»,— деди. Исо эса: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Муқаддас Ёзувларда фақат Яҳовага сажда қилиш кераклиги ҳақида ёзилган»,— деб айтди.

Охири Иблис кетди ва фаришталар келиб Исога овқат беришди. Шундан кейин Исо Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қила бошлади. У ер юзига айнан шу ишни бажариш учун юборилган эди. Исо ўргатаётган нарсалар одамларга ёқарди ва у қаерга бормасин одамлар унга эргашиб юришди.

«[Иблис] ёлғон сўзлаганда, ўз феълига хос гапиради. Боиси у ёлғончи ва ёлғоннинг отасидир». (Юҳанно 8:44)