Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

76- ДАРС

Исо маъбадни тозалайди

Исо маъбадни тозалайди

Милодий 30 йилнинг баҳорида Исо Қуддусга борди. У ерга кўп одамлар Фисиҳ байрамини нишонлаш учун келган эди. Байрам пайтида улар ҳайвонларни қурбонликка келтирарди. Баъзилар ҳайвонларни ўзи билан олиб келарди, бошқалар эса Қуддусда сотиб оларди.

Исо маъбадга кирганида, одамлар ҳайвонларни сотиб ўтирганини кўрди. Улар Яҳовага топинадиган жойда ўзлари учун пул ишлаётган эди. Буни кўриб Исо нима қилди? У арқонлардан қамчи ясаб, қўй ва ҳўкизларни маъбаддан ҳайдаб чиқарди. Пул алмаштираётганларнинг пештахталарини ағдариб, тангаларини сочиб юборди. Каптар сотаётганларга эса: «Буларни йўқотинглар бу ердан! Отамнинг уйини бозорга айлантирманглар!» — деди.

Исо нима қилганини кўриб, маъбаддаги одамлар ҳайрон қолишди. Унинг шогирдлари эса Масиҳ ҳақидаги қуйидаги башоратни эслашди: «Яҳованинг уйини қаттиқ яхши кўраман».

Орадан вақт ўтиб, милодий 33 йили Исо иккинчи марта маъбадни тозалади. У ҳеч ким Отасининг уйига ҳурматсизлик қилишига йўл қўймади.

«Сизлар ҳам Худонинг, ҳам бойликнинг қуллари бўла олмайсизлар». (Луқо 16:13)