Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

81- ДАРС

Тоғдаги ваъз

Тоғдаги ваъз

Исо 12 та ҳаворийни танлаганидан сўнг, тоғдан тушиб халойиқ тўпланган жойга борди. Бу одамлар Жалила, Яҳудия, Тир, Сидон, Сурия ва Иорданнинг нариги томонидан келишган эди. Улар касалликдан азоб чекаётган ва жинга чалинган одамларни ўзлари билан олиб келишганди. Исо уларнинг барини соғайтирди. Кейин у тоғ ёнбағрига ўтириб гапира бошлади. Агар Худонинг дўсти бўлишни истасак, нима қилишимиз кераклигини тушунтирди. Бунинг учун Яҳовага муҳтож эканимизни тан олиб, Уни севишни ўрганишимиз даркор. Лекин бошқа инсонларни яхши кўрмасак, Яҳовани яхши кўра олмаймиз. Ҳаммага, ҳатто душманларимизга нисбатан ҳам меҳрибон ва адолатли бўлишимиз лозим.

Исо шундай деди: «Фақат дўстларингизни яхши кўришнинг ўзи етарли эмас. Душманларингизни ҳам яхши кўриб, одамларни чин дилдан кечиришингиз керак. Борди-ю, кимдир сиздан хафа бўлса, ўша заҳоти бориб ундан кечирим сўранг. Сизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муносабатда бўлинг».

Исо моддий нарсалар борасида ҳам одамларга яхши маслаҳатлар берди. У қуйидагича деди: «Кўп пулга эга бўлгандан кўра, Яҳова билан дўст бўлиш муҳимроқ. Ўғри пулингизни ўғирлаб кетиши мумкин, аммо Яҳова билан дўстлигингизни ҳеч ким ўғирлай олмайди. Нима еймиз, нима ичамиз ёки нима киямиз, деб ташвишланманглар. Қушларга қаранглар. Худо ҳамиша уларнинг ризқини беради. Ташвишланиб ҳаётингизни бир кунга ҳам узайтира олмайсиз. Ёдда тутинг, Яҳова нимага муҳтож эканингизни билади».

Халойиқ Исога ўхшаб гапирган одамни аввал ҳеч эшитмаган эди. Дин раҳбарлари уларга бу нарсаларни ўргатмасди. Нега Исо улуғ устоз деб аталган? Чунки у одамларга Яҳованинг сўзларини ўргатарди.

«Менинг бўйинтуруғимни олиб, мендан ўрганинглар, чунки мен мулойим ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз роҳат топади». (Матто 11:29)