Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

82- ДАРС

Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатади

Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатади

Фарзийлар нимаики қилмасин, нияти одамларда таассурот қолдириш эди. Масалан, улар бошқаларнинг кўз ўнгида яхшилик қилишарди. Ҳамма кўриши учун одамлар кўп жойда ибодат қилишарди. Бошқалар эшитиши учун улар узун ибодатларни ёдлаб олиб, ибодатхоналарда ва кўчаларнинг бурчакларида такрорлашарди. Шу боис, Исонинг қуйидаги сўзлари одамларни ҳайрон қолдирди: «Фарзийлар каби ибодат қилманглар. Улар кўп сўзласам Тангри мени эшитади, деб ўйлашади. Аслида эса ундай эмас. Ибодат фақат сиз ва Яҳова ўртасидаги суҳбат бўлиши керак. Ўша-ўша сўзларни ҳадеб такрорламанг. Яҳова сиз Унга ичингизда борини айтишингизни истайди.

Сизлар эса шундай ибодат қилинглар: “Осмондаги Отамиз, исминг муқаддас бўлсин. Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин”». Шунингдек, Исо уларга ибодатда ҳар кунга ризқ-рўз, гуноҳлар кечирилиши ва шахсий нарсалар ҳақида сўраш мумкинлигини айтди.

Исо яна шуларни ҳам айтди: «Доим ибодат қилинг. Отангиз Яҳовадан яхши нарсаларни сўрашдан тўхтаманг. Ҳар бир ота-она болаларига яхши нарсаларни беришни истайди. Агар болангиз сиздан нон сўраса, унга тош берармидингиз? Ёки балиқ сўраса, унга илон берармидингиз?»

Кейин Исо бу сўзларни қуйидагича тушунтирди: «Агар сизлар болаларингизга яхши совғаларни беришни билсангиз, самовий Отангиз Яҳова ҳам сизларга муқаддас руҳини бермайдими? Ундан сўрасангиз бас, албатта беради». Сиз ҳам Исонинг маслаҳатига амал қиляпсизми? Сиз нималар ҳақида ибодат қиласиз?

«Сўраб туринглар ва сизларга берилади, излаб туринглар ва топасизлар, тақиллатиб туринглар ва сизларга эшик очилади». (Матто 7:7)