Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

99- ДАРС

Қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилади

Қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилади

Филиппи шаҳрида ичига жин кириб олган чўри қиз бор эди. Жин туфайли қиз келажакни айтиб берарди ва хўжайинларига кўп даромад келтирарди. Павлус билан Сила Филиппига келганда, бу чўри қиз бир неча кун мобайнида уларга эргашиб юрди. Жин қизни: «Бу одамлар Тангри Таолонинг қуллари»,— деб бақиришга мажбурларди. Охири Павлус жинга: «Исо Масиҳ номидан сенга буюраман: бу қиздан чиқиб кет!» — деди. Шу ондаёқ жин чиқиб кетди.

Қизнинг хўжайинлари даромаддан айрилиб қолганини тушунгач, қаттиқ ғазабланди. Улар Павлус билан Силани шаҳар маъмурлари олдига судраб бориб, шундай дейишди: «Бу одамлар қонунни ҳам, бутун шаҳарнинг тинчини ҳам бузишяпти!» Маъмурлар Павлус билан Силани савалаб, қамоққа ташлашни буюрди. Қамоқхона назоратчиси уларни қамоқхонанинг энг ичкарисига ва қоронғи жойига ташлаб, кундалаб қўйди.

Павлус билан Сила Яҳовага ҳамду санолар куйлашди ва буни бошқа маҳбуслар ҳам эшитди. Кутилмаганда, ярим тунда кучли зилзила бўлди ва бутун қамоқхона қаттиқ силкиниб кетди. Қамоқхонанинг эшиклари очилиб, маҳбусларнинг кишанларию кундалари бўшаб қолди. Назоратчи ичкарига югуриб кирди ва эшиклар очилиб қолганини кўрди. У ҳамма маҳбуслар қочиб кетди, деб ўйлади ва ўзини ўлдирмоқчи бўлиб қиличини олди.

Шунда Павлус баланд овозда: «Ўзингизга зиён етказманг! Ҳаммамиз шу ердамиз!» — деди. Қамоқхона назоратчиси югуриб борди-да, Павлус билан Силанинг олдида тиз чўкди. Назоратчи улардан: «Нажот топишим учун нима қилишим керак?» — деб сўради. Улар назоратчига: «Ўзингиз ва хонадон аҳлингиз Исога ишонинг»,— дейишди. Кейин Павлус ва Сила уларга Яҳованинг Каломи ҳақда таълим берди. Натижада қамоқхона назоратчиси ва унинг хонадон аҳли сувга чўмди.

«Одамлар сизларга қарши чиқиб, таъқиб қилишади. Сизларни ибодатхоналару қамоқхоналарга топшириб, менинг номим туфайли шоҳлару ҳокимлар қошига олиб боришади. Ўшанда сизларда шоҳидлик қилиш имконияти туғилади». (Луқо 21:12, 13)