Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

103- ДАРС

«Шоҳлигинг келсин»

«Шоҳлигинг келсин»

Яҳова шундай ваъда берган: «Кўз ёш, оғриқ, касаллик ва ўлим бошқа бўлмайди. Мен одамларнинг кўзидаги ҳар қандай ёшни артиб оламан. Аввалги ёмон нарсаларнинг бари унутилади».

Яҳова Одамато билан Момоҳавони тинчликда ва бахтли яшаши учун Адан боғига жойлаштирган эди. Улар самовий Отасига топиниши ва ер юзини фарзандлари билан тўлдириши керак эди. Афсуски, Одамато билан Момоҳаво Яҳовага итоат этмади. Шунга қарамай, Худонинг нияти ўзгаргани йўқ. Яҳова Иброҳимга ваъда берганидай, Унинг Шоҳлиги ер юзига ажойиб баракалар келтиради.

Яқинда Шайтон, унинг жинлари ва барча ёмон одамлар йўқ қилинади. Ҳамма фақат Яҳовага топинади. Биз касал бўлмаймиз ва ўлмаймиз. Аксинча, ҳар куни куч-қувватга тўлиб уйғонамиз ва бахтли ҳаёт кечирамиз. Ер юзи жаннатга айланади. Ҳамманинг мазали озиқ-овқати ва хавфсиз уйи бўлади. Одамлар қўпол ва шафқатсиз эмас, меҳрибон бўлишади. Ёввойи ҳайвонлар биздан, биз эса улардан қўрқмаймиз.

Яҳова ўлганларни тирилтира бошлаши ажойиб ҳодиса бўлади. Биз Ҳобил, Нуҳ, Иброҳим, Сора, Мусо, Рут, Эстер ва Довуд каби ўтмишда яшаган кишиларни кутиб оламиз. Улар биз билан бирга Ерни жаннатга айлантиришади. Биз доим қизиқарли ишлар билан машғул бўламиз.

Яҳова сиз ҳам жаннатда яшашингизни истайди. Ўшанда сиз У ҳақда ҳозиргидан ҳам кўпроқ нарсаларни билиб оласиз. Келинг, Яҳова билан дўстлигимизни ҳар куни, ҳозир ва тоабад мустаҳкамлаб борайлик!

«Эй Аллоҳимиз Яҳова, Сен шон-шараф ва куч-қудратни эгаллашга лойиқсан, чунки Сен бутун борлиқни яратдинг ва ҳамма нарса Сенинг ироданг ила яратилган ва мавжуддир». (Ваҳий 4:11)