1- бўлимга кириш сўзлари
Муқаддас Китоб бутун борлиқнинг яратилиши ҳақидаги ҳикоя билан бошланади. Ундан Яҳова еру осмондаги гўзал нарсаларни яратгани тўғрисида билиб оламиз. Агар сиз ота-она бўлсангиз, болангизга Худонинг ижодлари хилма-хиллигини кўришга ёрдам беринг. Худо инсонларни гапириш, мулоҳаза юритиш, ихтиро қилиш, куйлаш ва ибодат қилиш қобилияти билан яратиб, уларни ҳайвонлардан анча устун қўйганига эътибор қаратинг. Яҳованинг қудратию донолиги, айниқса, У барча яратган мавжудотларига, шу ўринда ҳар биримизга Ўз севгисини намоён этаётгани учун болангизда миннатдорлик туйғусини уйғотинг.
УШБУ БЎЛИМДА
1- ДАРС
Худо еру осмонни яратади
Муқаддас Китобда Тангри еру осмонни яратгани ҳақда ёзилган. Нега Аллоҳ биринчи фариштани барча нарсадан ва жонзотлардан аввал яратган?
2- ДАРС
Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратади
Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратиб, уларни Адан боғига жойлаштирган. Худо улар оиласини кенгайтириб, бутун ерни жаннатга айлантиришини истаган.