Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

3- бўлимга кириш сўзлари

3- бўлимга кириш сўзлари

Муқаддас Китобда Тўфондан кейинги йилларда Яҳовага хизмат қилган жуда оз кишининг исми тилга олинган. Улардан бири Иброҳим эди ва у Яҳованинг дўсти деб танилган. Нега у Яҳованинг дўсти деб аталган? Агар ота-она бўлсангиз, фарзандингизга Яҳова шахсан у билан қизиқишини ва унга ёрдам беришни исташини тушунтиринг. Иброҳим, Лут ва Ёқубдай садоқатли инсонлар каби биз ҳам Яҳовадан бемалол ёрдам сўрасак бўлади. Яҳова берган ҳар битта ваъдасининг устидан чиқишига амин бўлишимиз мумкин.

УШБУ БЎЛИМДА

7- ДАРС

Бобил минораси

Баъзи одамлар шаҳар ва осмонўпар минора қуришга қарор қилишди. Нега Худо одамларни ҳар хил тилда гапирадиган қилиб қўйди?

8- ДАРС

Иброҳим ва Сора Худога қулоқ солади

Нега Иброҳим ва Сора шаҳардаги ҳаётни Канъон юртида мусофир бўлиб юришга алмаштиришди?

9- ДАРС

Узоқ кутилган ўғил!

Худо Иброҳимга берган ваъдасини қандай амалга оширди? Бу ваъда Иброҳимнинг қайси ўғлига тааллуқли: Исҳоққами ёки Исмоилгами?

10- ДАРС

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Худо Садўм ва Ғамўра устига олтингугурт ва олов ёғдирди. Нима учун бу шаҳарлар вайрон бўлди? Нега биз Лутнинг хотинини эсимизда сақлашимиз керак?

11- ДАРС

Иброҳимнинг имони синалади

Тангри Иброҳимга: «Яккаю ягона ўғлингни олгин-да, Мориёхдаги тоғда уни қурбонликка келтир»,— деб айтди. Иброҳим бу синовдан қандай ўтди?

12- ДАРС

Ёқуб меросни қўлга киритади

Исҳоқ ва Ривқо Эсов ва Ёқуб исмли эгизак ўғиллар кўришди. Эсов биринчи туғилгани учун ўзгача мерос олишга ҳақли эди. Нега у меросини бир коса овқатга сотиб юборди?

13- ДАРС

Ёқуб билан Эсов ярашади

Ёқуб фариштадан қай йўсин дуо олган? У Эсов билан қандай ярашган?