Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- бўлимга кириш сўзлари

6- бўлимга кириш сўзлари

Исроилликлар ваъда қилинган юртга киришганида, муқаддас чодир ҳақ топинишнинг маркази бўлди. Руҳонийлар халққа Тавротни ўргатишарди, ҳакамлар эса халқни бошқарарди. Бу бўлимда кишининг қарорлари ва хатти-ҳаракати бошқаларга чуқур таъсир қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Ҳар бир исроиллик Яҳованинг ҳамда яқинининг олдида бурчли бўлган. Добира, Наима, Ёшуа, Ханна, Йифтохнинг қизи ҳамда Шомуил ўз замондошларига қандай таъсир қилганига урғу беринг. Раҳоба, Рут, Ёвел ҳамда гивонликлар каби кишилар исроиллик бўлмаса-да, Яҳова исроилликлар билан эканини кўриб, уларга қўшилишга қарор қилганини таъкидлаб ўтинг.

УШБУ БЎЛИМДА

29- ДАРС

Яҳова Ёшуани танлайди

Худо Ёшуага берган йўл-йўриқлар бугунги кунда бизга ҳам ёрдам бермоқда.

30- ДАРС

Раҳоба айғоқчиларни яширади

Ерихо деворлари қулаб тушади. Лекин шаҳар деворида жойлашган Раҳобанинг уйига ҳеч нарса қилмайди.

31- ДАРС

Ёшуа ва гивонликлар

Ёшуа қуёшни бир жойда тўхтатиб қўйишни сўраб Яҳовага ибодат қилади. Худо унинг ибодатига жавоб берадими?

32- ДАРС

Янги йўлбошчи ва иккита жасур аёл

Ёшуанинг ўлимидан кейин исроилликлар бутларга сиғинишни бошлашди. Уларнинг ҳаёти оғир эди, аммо Яҳова Барақ исмли ҳакам, Добира исмли пайғамбар аёл ва Ёвел орқали ёрдам тақдим этди.

33- ДАРС

Рут ва Наима

Эри ўлган икки аёл Исроилга қайтади. Улардан бири, Рут далага ишлагани боради ва ўша ерда уни Боз кўриб қолади.

34- ДАРС

Гидўн мидиёнликларни мағлуб қилади

Мидиёнликлар Исроил халқини ҳаётини азобга айлантиради ва улар Яҳовадан ёрдам сўрайди. Қай йўсин Гидўннинг кичик қўшини душманнинг 135 000 та аскарини енгади?

35- ДАРС

Ханна ўғил сўраб ибодат қилади

Элқана муқаддас чодирда топиниш учун Ханна, Панинна ҳамда болаларини Шилўга олиб боради. Ўша ерда Ханна ўғил сўраб ибодат қилади. Бир йил ўтар-ўтмас, Шомуил туғилади.

36- ДАРС

Йифтохнинг ваъдаси

Йифтох қандай ваъда беради ва нега? Йифтохнинг қизи отасининг ваъдасини қандай қабул қилади?

37- ДАРС

Яҳова Шомуилга гапиради

Олий руҳоний Элахнинг иккита ўғли муқаддас чодирда руҳонийлар бўлиб хизмат қилишарди. Лекин Яҳованинг қонунларига амал қилишмасди. Ёш Шомуил уларга ўхшамасди ва бир куни кечаси Яҳова унга гапирди.

38- ДАРС

Яҳова Шимшўнни кучли қилади

Худо Шимшўнга филистимликлар билан курашиш учун куч ато этади. Лекин Шимшўн нотўғри қарор чиқарганида филистимликлар уни тутиб олишади.