Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

7- бўлимга кириш сўзлари

7- бўлимга кириш сўзлари

Бу бўлимда тахминан 80 йил ичида шоҳ Шоул ва шоҳ Довуднинг ҳаётида содир бўлган воқеалар ёзилган. Аввалига Шоул камтарин ва худотарс эди. Аммо у тез орада ўзгариб, Яҳовага бўйсунмай қўйди. Шу боис Яҳова уни рад этди. Кейинчалик У Шомуилга Довудни мойлаб, уни шоҳ сифатида танлашни буюрди. Ҳасадчи Шоул бир неча маротаба Довудни ўлдиришга уринди. Лекин Довуд ҳеч қачон қасос олишга интилмади. Шоулнинг ўғли Йўнатан Довудни Яҳова танлаганини билгани учун унга садоқатли эди. Довуд бир нечта жиддий гуноҳга қўл урди, бироқ Яҳованинг таълим-тарбиясини асло рад этмади. Агар ота-она бўлсангиз, Яҳовага ва раҳбарлик қилиш учун У танлаган кишиларга доимо қулоқ солиб, садоқатли бўлиш муҳимлигини болангизга тушунтиринг.

УШБУ БЎЛИМДА

39- ДАРС

Исроилнинг биринчи шоҳи

Яҳова исроилликларга бошчилик қилиш учун ҳакамларни берган эди. Аммо улар шоҳи бўлишини исташди. Шомуил Шоулни биринчи шоҳи қилиб мойлади, аммо кейинчалик Яҳова уни рад этди. Нега?

40- ДАРС

Довуд ва Гўлиёт

Яҳова Довудни Исроилнинг кейинги шоҳи сифатида танлади. Довуд бу танлов тўғри эканини кўрсатди.

41- ДАРС

Довуд ва Шоул

Нега Шоул Довудни ёмон кўради, аммо Довуд қандай йўл тутади?

42- ДАРС

Жасур ва садоқатли Йўнатан

Шоҳнинг ўғли Довуднинг қалин дўсти бўлди.

43- ДАРС

Шоҳ Довуднинг гуноҳи

Нотўғри чиқарилган қарор кўп азоб-уқубатларга сабаб бўлади.