8- бўлимга кириш сўзлари
Яҳова Сулаймонга донолик ва маъбад қуриш шарафини берди. Бироқ секин-аста у Яҳовадан юз ўгирди. Ота-она бўлсангиз, Сулаймон Яҳовадан узоқлашишига бутпараст одамлар сабабчи бўлганини болангизга тушунтиринг. Шоҳлик бўлиниб кетди ва ёвуз шоҳлар халқни муртадликка ҳамда бутларга сиғинишга бошлади. Ўша даврда Яҳованинг кўплаб содиқ пайғамбарлари таъқиб қилинди ва ўлдирилди. Малика Изабел туфайли шимолий Исроил шоҳлиги муртадликка муккасидан кетди. Бу Исроил тарихидаги қора кунлар эди. Лекин исроилликлар орасида Яҳованинг кўп содиқ хизматчилари бор эди. Шоҳ Ёҳушафат ва Илёс пайғамбар улар жумласидан.
УШБУ БЎЛИМДА
44- ДАРС
Яҳовага аталган маъбад
Шоҳ Сулаймоннинг илтимоси Худога маъқул келади ва У Сулаймонни буюк шарафга лойиқ деб топади.
49- ДАРС
Ёвуз малика жазоланади
Изабел Навўтнинг узумзорини ўғирлаш учун уни ўлдириш фитнасини тузади. Изабелнинг ёвузлиги Яҳованинг назаридан четда қолмайди.
50- ДАРС
Яҳова Ёҳушафатни ҳимоя қилади
Душман халқлар Яҳудога хавф солганида яхши шоҳ Ёҳушафат Худодан ёрдам сўраб ибодат қилади.