Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

9- бўлимга кириш сўзлари

9- бўлимга кириш сўзлари

Бу бўлимда Яҳовага нисбатан кучли имонни намоён этган ёшлар, пайғамбарлар ва шоҳлар ҳақида билиб оламиз. Сурияга асир қилиб олиб кетилган қизча Яҳованинг пайғамбари Нўмонни даволай олишига ишонган. Элишай пайғамбар эса Яҳова уни душман қўшинидан ҳимоя қилишига амин бўлган. Олий руҳоний Ёҳайидо ҳаётини хавф остига қўйиб, кичкинтой Йўшни ёвуз бувиси Оталиёдан ҳимоя қилган. Шоҳ Ҳизқиё Яҳова Қуддусни ҳимоя қилишига ва оссурияликлар қўлига бериб қўймаслигига амин бўлган. Шоҳ Йўшиё юртни бутпарастликдан тозалаган, маъбадни қайта тиклаган ва халқни ҳақ топинишга бошлаган.

УШБУ БЎЛИМДА

51- ДАРС

Лашкарбоши ва қизча

Исроиллик қизча бекасига Яҳова буюк қудратга эга эканини айтади.

52- ДАРС

Яҳованинг оташли қўшини

Қандай қилиб Элишайнинг хизматчиси улар билан бўлганлар душманлардан кўпроқ эканини кўрди

53- ДАРС

Жасоратли Ёҳайидо

Яҳовага содиқ руҳоний ёвуз маликага қарши чиқади.

54- ДАРС

Яҳова Юнусга сабр-тоқат кўрсатади

Қандай қилиб бир пайғамбарни балиқ ютиб юборди? У қандай тирик қолди? Яҳова унга қандай сабоқ берди?

55- ДАРС

Яҳованинг фариштаси Ҳизқиёни ҳимоялайди

Яҳудонинг душманлари Яҳова Ўз халқини ҳимоя қилмайди, деб қаттиқ адашади!

56- ДАРС

Йўшиё Худонинг Қонунини яхши кўрарди

Йўшиё саккиз ёшида Яҳудонинг шоҳи бўлди ва халқ Яҳовага топинишига ёрдамлашди.