10- бўлимга кириш сўзлари
Яҳова бутун оламнинг Шоҳи. У доим ҳамма нарсани назорат қилган ва бундан буён ҳам шундай қилади. Масалан, Худо қудуққа ташланган Еремиёни ўлимдан қутқарган. Шадрах, Мешах ва Абеднахуни оловли печдан, Дониёрни эса шерлар панжасидан асраб қолган. Яҳова Эстерни ҳимоя қилган, Эстер эса ўз халқини ўлимдан қутқарган. Худо ёвузлик абадий давом этишига йўл қўймайди. Баҳайбат ҳайкал ва улкан дарахт тўғрисидаги башоратлар Яҳованинг Шоҳлиги тез орада ёвузликни бутунлай йўқ қилиб, ер юзи устидан бошқаришини исботлайди.
УШБУ БЎЛИМДА
57- ДАРС
Яҳова Еремиёни ваъз қилишга жўнатади
Ёш пайғамбарнинг айтганлари оқсоқолларнинг жаҳлини чиқарди.
58- ДАРС
Қуддус вайрон қилинади
Яҳудо халқи сохта худоларга сиғинишдан воз кечмагани учун Яҳова уларни ташлаб кетади.
59- ДАРС
Яҳовага бўйсунган тўртта ўспирин
Яҳудий ўспиринлар ҳатто Бобилдаги шоҳ саройида бўлишса-да, Яҳовага садоқатли қолишга қатъий қарор қилишади.
61- ДАРС
Улар ҳайкалга сажда қилишмади
Шадрах, Мешах ва Абеднаху Бобил шоҳи ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишдан бош тортишади.
65- ДАРС
Эстер халқини қутқариб қолади
Гарчи мусофир бўлса-да, у оддий етим қиздан маликага айланди.
66- ДАРС
Эзра халққа Худонинг Қонунини ўргатади
Исроилликлар Эзранинг сўзларини эшитгач, Худога ваъда беришади.
67- ДАРС
Қуддус деворлари
Нахимиё душманлар ҳужум уюштиришни режалаштираётганини билиб қолади. У нега қўрқмайди?