Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

12- бўлимга кириш сўзлари

12- бўлимга кириш сўзлари

Исо одамларга Осмон Шоҳлиги ҳақида ўргатган. Шунингдек, у Худонинг исми муқаддас бўлиши, Шоҳлиги келиши ва иродаси ер юзида ҳам амалга ошиши ҳақида ибодат қилишни ўргатган. Ота-она бўлсангиз, бу ибодатнинг маъносини ва у ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга эканини болангизга тушунтиринг. Исо Шайтон унинг садоқатини синдиришига йўл қўймаган. Исо ҳаворийларни танлаб, Шоҳликнинг илк аъзолари сифатида уларга муҳим топшириқлар берган. Исонинг ҳақ топинишга бўлган ғайратига ҳам эътибор қаратинг. У одамларга ёрдам беришни истагани учун касалларни соғайтирган, очларни тўйдирган ва ҳатто ўликларни тирилтирган. Исо бу барча мўъжизаларни яратиб, Худонинг Шоҳлиги инсоният учун нималар қилишини кўрсатган.

УШБУ БЎЛИМДА

74- ДАРС

Исо Масиҳ этиб тайинланади

Яҳё Исони Худонинг Қўзиси деб атаганида нимани назарда тутади?

75- ДАРС

Шайтон Исони синайди

Иблис Исони уч марта синайди. Бу қандай синовлар бўлган? Исо бунга қандай жавоб қайтарган?

76- ДАРС

Исо маъбадни тозалайди

Нега Исо ҳайвонларни маъбаддан ҳайдаб чиқаради ва пул алмаштирувчиларнинг пештахтасини ағдариб ташлайди?

77- ДАРС

Қудуқ ёнидаги аёл

Қудуқ ёнидаги самариялик аёл Исо у билан гаплашганига ҳайрон қолади. Нега? Исо ҳали ҳеч кимга айтмаган қайси гапни унга айтади?

78- ДАРС

Исо Шоҳлик ҳақида ваъз қилади

Исо айрим издошларини «одам овчилари» бўлишга таклиф этади. Кейинчалик у 70 та шогирдига хушхабарни ваъз қилишни ўргатади.

79- ДАРС

Исо кўп мўъжизалар яратади

Қаерга бормасин, касал одамлар Исодан ёрдам сўраб келишарди ва у уларга шифо берарди. У ҳатто кичкина қизчани тирилтирди.

80- ДАРС

Исо ўн иккита ҳаворийни танлайди

Исо шогирдларини нима учун танлади? Уларнинг исмлари эсингиздами?

81- ДАРС

Тоғдаги ваъз

Исо халойиққа бебаҳо сабоқлар беради.

82- ДАРС

Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатади

Исо шогирдларига нималар ҳақида сўраб туришни айтди?

83- ДАРС

Исо минглаб одамни тўйдиради

Ушбу мўъжиза туфайли Исо ва Яҳова ҳақида нимани билиб оляпмиз?

84- ДАРС

Исо сув устида юради

Ҳаворийлар бу мўъжизани кўрганида нималарни ҳис этганини тасаввур қила оласизми?

85- ДАРС

Исо Шаббат куни шифо беради

Нега бу ҳодисадан ҳамма ҳам хурсанд бўлмади?

86- ДАРС

Исо Лазарни тирилтиради

Марямнинг йиғлаётганини кўриб, Исо ҳам йиғлаб юборади. Аммо тез орада уларнинг кўз ёшлари қувончга айланади.