14- бўлимга кириш сўзлари
Илк масиҳийлар ернинг энг олис жойларида ҳам Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни ваъз қилишди. Исо шогирдларини ваъз қилиш керак бўлган жойларга йўналтирди ва мўъжизавий тарзда турли тилларда таълим бериш қобилиятини ато этди. Шиддатли таъқибларга дош бера олишлари учун Яҳова уларга жасорат ва куч берди.
Исо ҳаворий Юҳаннога Яҳованинг улуғворлиги тўғрисида бир ваҳий берди. Бошқа ваҳийда эса Юҳанно Осмон Шоҳлиги Шайтонни мағлуб қилиб, унинг ҳукмронлигига бутунлай чек қўйганини ҳамда Исо 144 000 киши билан Шоҳ сифатида ҳукмронлик қилаётганини
кўрди. Шунингдек, у бутун ер юзи жаннатга айланиб, ҳамма одамлар тинчлик ва ҳамжиҳатликда Яҳовага топинаётганини кўрди.УШБУ БЎЛИМДА
95- ДАРС
Уларни ҳеч нарса тўхтата олмади
Исони ўлдирган дин раҳбарлари энди унинг шогирдларини ваъз қилишдан тўхтатмоқчи бўлишади. Аммо улар бунинг уддасидан чиқа олмайди.
98- ДАРС
Масиҳийлик кенг тарқалади
Ҳаворий Павлус ва унинг ҳамкорлари олис юртларда ваъзгўйлик қилишни бошлашади.
99- ДАРС
Қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилади
Нега Павлус ва Сила қамоққа ташланди? Қай йўсин қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилди?
100- ДАРС
Павлус ва Тимўтий
Бу иккита киши кўп йиллар давомида дўст ва ҳамкор сифатида бирга хизмат қилади.
101- ДАРС
Павлус Римга юборилади
Сафари пайтида хавф кўп бўлса-да, ҳаворийни ҳеч нарса тўхта олмади.
103- ДАРС
«Шоҳлигинг келсин»
Юҳаннога берилган ваҳийда Худонинг Шоҳлиги ер юзидаги ҳаётни қай йўсин ўзгартириб юбориши кўрсатилган.