2- ҚЎШИҚ
Исмингдир Яҳова
-
1. Барҳақсан Эгамиз,
Ёлғиз Парвардигорсан,
Ҳамиша барқарорсан,
Исмингдир Яҳова.
Халқинг ичра бўлиш
Улкан шарафдир биз-чун.
Хизмат қилгаймиз ҳар кун,
Достон қилиб шонинг.
(НАҚАРОТ)
Яҳова, Яҳова,
Буюксан, Раб, Ўзинг.
Оламнинг Сен Сарварисан,
Олий Ҳоким Ўзинг.
Ҳаммага маълум бўлсинки,
Қодирсан, ё Аллоҳ.
Яҳова, Яҳова,
Ўзингсан танҳо ҳақ Илоҳ.
-
2. Ниятингга кўра
Бизни Сен қўллагайсан,
Аъло таълим бергайсан,
Исмингдир Яҳова.
Чексиз лутф кўрсатдинг,
Номлаб бизни исминг-ла.
Чорлаб олий севгинг-ла,
Умид ва бахт бердинг.
(НАҚАРОТ)
Яҳова, Яҳова,
Буюксан, Раб, Ўзинг.
Оламнинг Сен Сарварисан,
Олий Ҳоким Ўзинг.
Ҳаммага маълум бўлсинки,
Қодирсан, ё Аллоҳ.
Яҳова, Яҳова,
Ўзингсан танҳо ҳақ Илоҳ.
(Шунингдек, 2 Сол. 6:14; Заб. 72:19; Ишаё 42:8 га қаранг.)