Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

6- ҚЎШИҚ

Самолар Аллоҳнинг улуғворлигидан хабар беради

Самолар Аллоҳнинг улуғворлигидан хабар беради

(Забур 19)

  1. 1. Аллоҳ шонин фалак достон этгайдир.

    Кўкка боққан замон

    Кўргаймиз ижодин.

    Ҳам тун, ҳам кун олқишлаб Тангрини,

    Куйлар чексиз донолигин,

    Меҳрин ва қудратин.

  2. 2. Рабнинг Сўзи комил ва ҳаётбахшдир,

    Хоҳ ёш, хоҳ кексага

    Бергай у йўл-йўриқ.

    Одил ва ҳақдир олий фармони.

    Унинг сўзи болдан ширин,

    Шабнамдек пок, аниқ.

  3. 3. Яҳдан қўрқсак, доно бўлгаймиз ҳар вақт.

    Унинг қонунлари

    Аълодир олтиндан.

    Амри эрур халқига ҳимоя.

    Исмин, шаънин биз ёямиз

    Мақтов-ла чин дилдан.

(Шунингдек, Заб. 111:9; 145:5; Ваҳ. 4:11 га қаранг.)