9- ҚЎШИҚ
Яҳова —Подшоҳимиздир!
-
1. Рабга сано куйланг шодлик-ла,
У одил эканин самолар сўзлар.
Бор овоз-ла Уни тараннум этайлик,
Ишлари ҳақда гапирайлик.
(НАҚАРОТ)
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
-
2. Тангри бизга нажот бергайдир,
Шул учун ёяйлик жаҳонга шонин.
Яҳова — Шоҳимиз, У лойиқ шарафга,
Айлаймиз таъзим ёлғиз Унга.
(НАҚАРОТ)
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
-
3. Аллоҳ тахти мангу тургайдир,
Адолат-ла шоҳлик қилмоқда Ўғли.
Беҳуда бутларни
қолдириб уятга,
Айтайлик ҳамдлар фақат Рабга!
(НАҚАРОТ)
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
Эй замину фалак, ҳайқиринг шўх-шодон,
Яҳовадир то абад Подшоҳ!
(Шунингдек, 1 Сол. 16:9; Заб. 68:20; 97:6, 7 га қаранг.)