15- ҚЎШИҚ
Яҳованинг Ўғлини мадҳ этинг!
-
1. Мадҳ этинг қувонч-ла
Худо Яҳова Ўғлин.
Исо одил Подшоҳдир,
Ундан файз топгай замин.
Тангри исмин севги-ла
У тез кунда поклар,
Улкан шараф, ғурур-ла
Аллоҳ шаънин оқлар.
(НАҚАРОТ)
Раб Ўғли Подшоҳдир,
Унга айтайлик ҳамдлар!
Унинг тахти кўкдадир,
Бугун у шоҳлик қилар.
-
2. Мадҳ куйланг Масиҳ-чун,
Қилди у жонин фидо.
Шунга эмин-эркинмиз,
Бизни афв этди Худо.
Исо учун тайёрдир
Либос кийган келин.
Бу тўй достон қилгайдир
Яҳнинг улуғ шонин.
(НАҚАРОТ)
Раб Ўғли Подшоҳдир,
Унга айтайлик ҳамдлар!
Унинг тахти кўкдадир,
Бугун у шоҳлик қилар.