Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

18- ҚЎШИҚ

Тўлов учун миннатдормиз

Тўлов учун миннатдормиз

(Луқо 22:20)

  1. 1. Аллоҳ, эшит бизни

    Улуғ даргоҳингдан.

    Беқиёc севгинг учун

    Миннатдормиз Сендан.

    Эй Яҳова, ёлғиз Ўғлинг

    Қилдинг қурбон.

    Бу қурбонлик эрур тенгсиз,

    Ўзгача инъом.

    (НАҚАРОТ)

    Озод қилди бизни Исо,

    Ўз ҳаётин этди фидо.

    Чин кўнгилдан

    Чексиз раҳмат деймиз Сенга, Худо.

  2. 2. Исо бажонидил

    Тўкди ўз қонини.

    Биз учун тўлов бериб,

    Кўрсатди меҳрини.

    Келиб ерга, нажот ила

    Умид берди.

    Ўлим ортда қолди, мангу

    Яшаймиз энди.

    (НАҚАРОТ)

    Озод қилди бизни Исо,

    Ўз ҳаётин этди фидо.

    Чин кўнгилдан

    Чексиз раҳмат деймиз Сенга, Худо.

(Шунингдек, Иброн. 9:13, 14; 1 Бутр. 1:18, 19 га қаранг.)