Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

19- ҚЎШИҚ

Ҳазратимизнинг кечлик таоми

Ҳазратимизнинг кечлик таоми

(Матто 26:26–30)

  1. 1. Аллоҳ, бу кеча табаррукдир,

    Ахир қадимда шу куни

    Кўрсатдинг, Яҳова, беқиёс севгини,

    Ҳикмат, адолат, қудратни.

    Фисиҳ қўзиси асраганди

    Сенинг танланган халқингни.

    Вақт ўтиб биз учун Нажоткор юбординг,

    Шу йўсин ваъдангни бажардинг.

  2. 2. Бу нон ва шароб эслатгайдир

    Берган тўловинг қийматин.

    Садоқат-ла Исо амрингга бўйсуниб,

    Қурбон айлади ҳаётин.

    Гуноҳ, ўлимдан қутқаргандинг,

    Бериб ягона Ўғлингни.

    Шул учун ҳар йили нишонлаб Кечликни,

    Эслаймиз бу улуғ ҳадянгни.

  3. 3. Бугун шу ерга йиғилдик биз,

    Келдик таклифинг-ла, Худо.

    Меҳрингни мадҳ этиб, раҳматлар айтамиз,

    Сенга куйлаймиз ҳамд-сано.

    Кечлик умидбахш маросимдир,

    Шонинг у ёйгай жаҳонга.

    Масиҳнинг изидан ҳар куни эргашиб,

    Етамиз абадий ҳаётга.

(Шунингдек, Луқо 22:14–20; 1 Кор. 11:23–26 га қаранг.)