Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

22- ҚЎШИҚ

Шоҳлик ерга ҳам келсин!

Шоҳлик ерга ҳам келсин!

(Ваҳий 11:15; 12:10)

  1. 1. Буюксан, Аллоҳ Яҳова,

    Боқий эрур умринг.

    Бериб Ўғлингга ваколат,

    Уни подшоҳ қилдинг.

    Шоҳлик барпо бўлди кўкда,

    У бошқарсин деймиз ерда.

    (НАҚАРОТ)

    Шоҳлик албат элтар

    Бутун оламни нажотга.

    У келсин деб ерга,

    Дуо қиламиз Тангрига.

  2. 2. Шайтон йўқ бўлгай яқинда,

    Шунга заҳрин сочгай.

    Лек бундай оғир пайтларда

    Имон ёрдам бергай.

    Шоҳлик барпо бўлди кўкда,

    У бошқарсин деймиз ерда.

    (НАҚАРОТ)

    Шоҳлик албат элтар

    Бутун оламни нажотга.

    У келсин деб ерга,

    Дуо қиламиз Тангрига.

  3. 3. Куйлар шодликдан малаклар

    Фалак узра ҳамдлар.

    Ахир осмондан ҳайдалди

    Шайтон ва дев-жинлар.

    Шоҳлик барпо бўлди кўкда,

    У бошқарсин деймиз ерда.

    (НАҚАРОТ)

    Шоҳлик албат элтар

    Бутун оламни нажотга.

    У келсин деб ерга,

    Дуо қиламиз Тангрига.

(Шунингдек, Дон. 2:34, 35; 2 Кор. 4:18 га қаранг.)