28- ҚЎШИҚ
Яҳова, ким дўстинг эрур?
(Забур 15)
-
1. Раб, ким дўстинг эрур?
Ким меҳмонинг бўлур?
Ким сазовор буюк севгингга?
Ким Сени зўр билур?
Кимки Сўзинг севса,
Ҳақ йўлингдан юрса,
Кимки Сенга умид боғласа
Ва инсофли бўлса.
-
2. Раб, ким эрур дўстинг?
Ким шод этур қалбинг?
Ким тоғингда яшаш-чун лойиқ?
Ким забт этгай меҳринг?
Кимки шонинг ёйса,
Рост гапириб юрса,
Кимки Сўзинг ила яшаса,
Пок ва содиқ қолса.
-
3. Қалб ҳасратин, Тангри,
Биз тўкамиз Сенга.
Доим ғамхўрсан, лутф айлайсан,
Сенсан Қўлдош бизга.
Чин Дўстимиз Ўзинг,
Йўқдир бунда тенгинг.
Шу дўстликни мангу сақлаймиз,
Мадҳ этамиз исминг.
(Шунингдек, Заб. 139:1; 1 Бутр. 5:6, 7 га қаранг.)