Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

44- ҚЎШИҚ

Шикаста қалб ноласи

Шикаста қалб ноласи

(Забур 4:1)

  1. 1. Эгам, менга қулоқ сол

    ва қабул эт ноламни,

    Ташвиш ғами мажруҳ қилди

    хаста вужудимни,

    Маҳзун ўйлар чулғаб олди

    ожиз юрагимни,

    Юпанч бер, ё Аллоҳ,

    менга ва ёғдир лутфингни.

    (НАҚАРОТ)

    Эй Яҳова, бер матонат,

    Умидимни сақлай албат.

    Ёлвораман кўз ёш ила,

    Раб, сийлагин руҳинг ила.

  2. 2. Қайғу пайти Сўзинг менга

    таскин ато этди,

    Сенга дардим тўкиш учун

    руҳинг мадад берди.

    Ўзингсан қалбимдан улуғ,

    шунга бер ёрдаминг,

    Турай мен имонда собит,

    ҳар дам ўқиб Сўзинг.

    (НАҚАРОТ)

    Эй Яҳова, бер матонат,

    Умидимни сақлай албат.

    Ёлвораман кўз ёш ила,

    Раб, сийлагин руҳинг ила.