53- ҚЎШИҚ
Хизматга тайёргарлик кўрайлик
-
1. Тонг палла
Шаймиз мудом
Ваъз қилмоқ-чун ҳар кимга.
Лек ёмғир ёғса,
Хаёлга ўй келар:
«Балки бугун мен уйда қолай,
Дам олай».
(НАҚАРОТ)
Гар тайёрлик кўрсак хизмат-чун
Ва ибодат қилсак,
Бу бахш этгай албатта биз-чун
Завқу истак.
Ваъзгўйликда Исо бош-қошдир,
Фаришталар — йўлдош.
Ҳамкоримиз бизга ҳамдамдир,
Доим қўлдош.
-
2. Гар буни
Ёдга олсак,
Шод бўлгаймиз ҳар куни.
Раб унутмас ҳеч,
Гар юрсак ҳақ йўлдан.
Севгимизни У эсда сақлар,
Хуш кўрар.
(НАҚАРОТ)
Гар тайёрлик кўрсак хизмат-чун
Ва ибодат қилсак,
Бу бахш этгай албатта биз-чун
Завқу истак.
Ваъзгўйликда Исо бош-қошдир,
Фаришталар — йўлдош.
Ҳамкоримиз бизга ҳамдамдир,
Доим қўлдош.
(Шунингдек, Воиз 11:4; Мат. 10:5, 7; Луқо 10:1; Титус. 2:14 га қаранг.)