Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

55- ҚЎШИҚ

Ёвдан ҳеч қўрқма!

Ёвдан ҳеч қўрқма!

(Матто 10:28)

  1. 1. Олға бос, халқим, ҳамиша,

    Айт хабар Шоҳлик ҳақда,

    Асло қўрқма ёвлардан,

    Ваъз қил ҳар хил жойларда.

    Шоҳаншоҳ Ўғлим измим-ла

    Ҳайдади ерга ёвни,

    Яқинда қамаб қўйгай у

    Шайтонни ва жинларни.

    (НАҚАРОТ)

    Эй халқим, ёвдан ҳеч қўрқма,

    Гар отса у ўқларни.

    Ўз кўзим қорачиғидек

    Доим асрайман сени.

  2. 2. Гар ёвлар йўлдан уриш-чун

    Ёмонлаб, таҳқир этса

    Ва сенга таҳдид солса

    Ё мазах қилиб кулса,

    Эй халқим, бундан ҳеч қўрқма,

    Қил вафо Менга ҳар дам.

    Охирга қадар бўлгайман

    Сен учун содиқ Ҳамдам.

    (НАҚАРОТ)

    Эй халқим, ёвдан ҳеч қўрқма,

    Гар отса у ўқларни.

    Ўз кўзим қорачиғидек

    Доим асрайман сени.

  3. 3. Қўрқма, доим олдингдаман,

    Бўламан Қалқон сенга.

    Жонингдан ҳам айрилсанг,

    Қайтаргайман ҳаётга.

    Қўрқма, гар ўткир ханжар-ла

    Кўксингга урса ёвлар.

    Маррага албат етгайсан,

    Вафодор қолсанг агар.

    (НАҚАРОТ)

    Эй халқим, ёвдан ҳеч қўрқма,

    Гар отса у ўқларни.

    Ўз кўзим қорачиғидек

    Доим асрайман сени.

(Шунингдек, Қонун. 32:10; Нахим. 4:14; Заб. 59:1; 83:2, 3 га қаранг.)