63- ҚЎШИҚ
Биз — Яҳованинг Шоҳидларимиз!
-
1. Ҳақ Рабни билмай башар
Ҳар турли санам ясар.
Лек улар ожиздир,
Раб эса қодир.
Ҳеч вақо билмас бутлар,
Чун ўлик эрур улар.
Ҳа, бефойдадир бу санамлар,
Ҳеч бир шоҳид топмас улар.
(НАҚАРОТ)
Яҳова бизга Ўзи
«Шоҳидлар» деб ном берди.
Раб аҳдини ҳар вақт бажарар,
Ўз лафзида У турар.
-
2. Биз ёйгаймиз Раб шонин,
Мадҳ этиб Унинг исмин.
Ваъз қилгаймиз қунт-ла
Ва мардлик ила.
Пок қалбга айтсак хабар,
У ҳурлик йўлин топар.
Бундай инсон юриб Раб билан,
Ҳамд айтади Унга дилдан.
(НАҚАРОТ)
Яҳова бизга Ўзи
«Шоҳидлар» деб ном берди.
Раб аҳдини ҳар вақт бажарар,
Ўз лафзида У турар.
-
3. Ер узра хабар янграр,
У Яҳнинг шаънин оқлар,
«Раб куни яқин»,— дер
Ва огоҳ этар.
Ҳақ йўлга турса инсон,
Раб этар раҳмин инъом.
У қулига тинчлик бахш этар,
Бахт ва мангу ҳаёт берар.
(НАҚАРОТ)
Яҳова бизга Ўзи
«Шоҳидлар» деб ном берди.
Раб аҳдини ҳар вақт бажарар,
Ўз лафзида У турар.
(Шунингдек, Ишаё 37:19; 55:11; Ҳиз. 3:19 га қаранг.)