74- ҚЎШИҚ
Келинг, Шоҳлик ҳақда куйлайлик!
-
1. Бу шод қўшиқ — зафар ҳақда қўшиқдир,
У мадҳ этар Худо Яҳовани,
Содиқ қолиш учун у чорлагайдир,
Келинг, куйланг қувонч ила уни.
(НАҚАРОТ)
Фақат Рабга сажда қилинг,
Ўғли — Подшоҳ; хабар ёйинг.
Ҳақ Тангрига Шоҳлик ҳақда қўшиқ-ла
Сано куйлаб, чексиз таъзим этинг.
-
2. Шоҳлик ҳақда айтгаймиз бу қўшиқ-ла.
Исо Масиҳ кўкда Подшоҳ бўлди.
Аллоҳ изми ила даврон сургайдир
Янги бир халқ бўлмиш шоҳлар насли.
(НАҚАРОТ)
Фақат Рабга сажда қилинг,
Ўғли — Подшоҳ; хабар ёйинг.
Ҳақ Тангрига Шоҳлик ҳақда қўшиқ-ла
Сано куйлаб, чексиз таъзим этинг.
-
3. Ушбу қўшиқ дилни мафтун этгайдир,
Куйлай олар мўмин аҳли уни.
У ер узра жаранг сочиб тургайдир,
Ўзи томон чорлаб ташна қалбни.
(НАҚАРОТ)
Фақат Рабга сажда қилинг,
Ўғли — Подшоҳ; хабар ёйинг.
Ҳақ Тангрига Шоҳлик ҳақда қўшиқ-ла
Сано куйлаб, чексиз таъзим этинг.
(Шунингдек, Заб. 95:6; 1 Бутр. 2:9, 10; Ваҳ. 12:10 га қаранг.)