77- ҚЎШИҚ
Зулмат аро ярқираётган нур
-
1. Раб берди биз учун нурни
Шу қаро дунёда.
У порлар бамисли юлдуз,
Ярқ этар зулматда.
(НАҚАРОТ)
Бу нур хушхабардир,
У зулматни парчалар,
Порлоқ умид берар.
У ёнар шафақдек
Ва оламни ёритар,
Зулмат тугар.
-
2. Оз қолди, шул-чун Яҳ ҳақда
Ҳар кун ваъз қиламиз.
Зор қалбга бахш этиб умид,
Дуода бўламиз.
(НАҚАРОТ)
Бу нур хушхабардир,
У зулматни парчалар,
Порлоқ умид берар.
У ёнар шафақдек
Ва оламни ёритар,
Зулмат тугар.
(Шунингдек, Юҳан. 3:19; 8:12; Рим. 13:11, 12; 1 Бутр. 2:9 га қаранг.)