Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

78- ҚЎШИҚ

«Худонинг каломини ўргатамиз»

«Худонинг каломини ўргатамиз»

(Ҳаворийлар 18:11)

  1. 1. Аллоҳ ҳақда таълим бериб,

    Топгаймиз чин шодлик.

    Бундан олгаймиз кўп фойда,

    Тенгсиздир бу бойлик.

    Исо каби билим берсак

    Севги-ла зор қалбга,

    У ҳақ йўлдан юргай ҳамиша

    Ва дўст бўлгай Рабга.

  2. 2. Бажонидил таълим берсак,

    Бўлиб ҳар вақт ибрат,

    Биздан Яҳнинг зиё нури

    Ёғиб тургай албат.

    Тадқиқ қилгаймиз Раб Сўзин

    Ихлос ва қунт бирла,

    Сабоқ олиб, баҳам кўргаймиз

    Уни жон-жаҳд ила.

  3. 3. Яхши устоз бўлиш учун

    Тангри бергай ёрдам.

    Мадад сўраб, дуо қилсак,

    Жавоб айлар ҳар дам.

    Аллоҳ Сўзи аниқ ва рост,

    Топгаймиз завқ ундан.

    Шогирд Яҳга ҳамкор бўлгайдир,

    Таълим берсак дилдан.