87- ҚЎШИҚ
Келинг, ҳаловат топинг!
-
1. Мағрур ва бебошдир бугун одамлар,
Худобехабардир улар.
Тўғри сўқмоқни танламоқ-чун бизга
Керакдир Рабдан ўгитлар.
Бирга йиғилиб, ҳаловат топамиз,
Умид, имонга тўламиз.
Эзгу ишларни қилмоқни ўрганиб,
Далда-тасалли оламиз.
Аллоҳ сўзларин ҳеч қачон унутмай,
Бажо айлаймиз ниятин.
Чорлар Яҳова ҳақ йўлни севишга,
Бериб ҳар ҳафта таълимин.
-
2. Тангри биз учун ғамхўрлик қилади,
Ундан маслаҳат оламиз.
Қўлдан бой бермай йиғилмоқ фурсатин,
Имон намоён этамиз.
Рабга таяниб яшашни ўргатар
Бизга маънавий чўпонлар.
Кўмагу меҳрин аямас жамоат,
Чин дўстдек қўллаб-қувватлар.
Ниҳоят муҳимдир бирга учрашмоқ,
Ахир охират келмоқда.
Билиб оламиз донолик сирларин,
Бўлсак жамулжам шу ерда.
(Шунингдек, Заб. 37:18; 140:1; Ҳик. 18:1; Эфес. 5:16; Ёқб. 3:17 га қаранг.)