Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

88- ҚЎШИҚ

Очиб бер менга йўлларингни

Очиб бер менга йўлларингни

(Забур 25:4)

  1. 1. Бугун, Яҳова, олдингга йиғилдик,

    Келдик бу ерга таклифинг-ла.

    Сўзинг — ҳақиқат, билим булоғидир,

    Йўлни ёритгай у зиё-ла.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳ, очиб бер менга йўлларингни,

    Эсда сақлай доно сўзларингни.

    Бўл ҳар дамда менга ҳамроҳ Ўзинг,

    Мен завқ олай, ўқиб қонун-амринг.

  2. 2. Чексиз ва юксакдир, Аллоҳ, ҳикматинг,

    Фармону амринг умидбахшдир.

    Сенинг Каломинг — боқий мўъжизадир,

    Битмас-туганмас хазинадир.

    (НАҚАРОТ)

    Яҳ, очиб бер менга йўлларингни,

    Эсда сақлай доно сўзларингни.

    Бўл ҳар дамда менга ҳамроҳ Ўзинг,

    Мен завқ олай, ўқиб қонун-амринг.

(Шунингдек, Чиқ. 33:13; Заб. 1:2; 119:27, 35, 73, 105 га қаранг.)