94- ҚЎШИҚ
Аллоҳнинг Каломи учун миннатдормиз
-
1. Сендан миннатдормиз, Тангри Яҳова,
Бердинг Каломингдек ажиб бир совға.
Руҳинг-ла ёздиргансан,
Аллоҳ, бу Сўзингни,
Бергай эркинлик у, сочгай билимни.
-
2. Сўзинг таъсирлидир, қалбни у синар,
Нияту ўйни, иллатни аниқлар.
Одил ва мукаммалдир
фармону қонунинг,
Бизга ҳимоядир меъёр-мезонинг.
-
3. Сўзинг хазинадир, дилни ром этар,
Унда мужассамдир жонли мисоллар.
Калом-ла яшамоқ-чун,
Тангри, бер куч-қувват,
Бу бой сарчашманг-чун Сенга минг раҳмат.
(Шунингдек, Заб. 19:9; 119:16, 162; 2 Тим. 3:16; Ёқб. 5:17; 2 Бутр. 1:21 га қаранг.)