Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

95- ҚЎШИҚ

Нур янада ёрқинроқ порламоқда

Нур янада ёрқинроқ порламоқда

(Ҳикматлар 4:18)

  1. 1. Аҳли пайғамбар Нажоткор Масиҳни

    Таниб-билишга интилганди.

    Тангри ўшанда Ўз руҳи орқали

    Унинг келишин билдирганди.

    Бу сир очилди: Шоҳаншоҳдир Масиҳ,

    Бугун бошқарар у кўкда.

    Буни билмоқни малаклар исташган,

    Лек бизга бу аён бўлмоқда.

    (НАҚАРОТ)

    Бугун йўлимиз ойдинроқдир,

    Нурли сўқмоқдан юряпмиз.

    Аллоҳ биз учун Йўлбошчидир,

    Изми-ла мудом яшаймиз.

  2. 2. Тайин этилди ишончли хизматкор

    Бизга озуқа етказмоқ-чун.

    Худо сочмоқда ҳақиқат нурини

    Мурод-мақсадин билдирмоқ-чун.

    Бизнинг йўлимиз ёришиб бормоқда,

    Ундан мардона юряпмиз.

    Тангри Яҳова — ҳақиқат Манбаи,

    Бу учун миннатдормиз чексиз.

    (НАҚАРОТ)

    Бугун йўлимиз ойдинроқдир,

    Нурли сўқмоқдан юряпмиз.

    Аллоҳ биз учун Йўлбошчидир,

    Изми-ла мудом яшаймиз.

(Шунингдек, Рим. 8:22; 1 Кор. 2:10; 1 Бутр. 1:12 га қаранг.)