96- ҚЎШИҚ
Аллоҳнинг Каломи — хазинадир
-
1. Бир хазина бор, у бойлик конидир,
У бахш этар умиду хуррамлик.
Ушбу чашма жонли ва ҳаётбахшдир,
У хор инсон руҳин айлар тетик.
Бу хазина — Раб Яҳова Сўзидир,
Пайғамбарлар ёзган эди уни.
Шу одамлар Яҳни дилдан севганди
Ва етказган эди хабарини.
-
2. Улар ёзган эди Рабнинг руҳи-ла
Яратилиш ҳақда холис асар.
Унга кўра, гуноҳ қилиб қўйганди
Ва ҳақ йўлдан озганди илк башар.
Бир фаришта Аллоҳ тахтин олиш-чун
Бўҳтон ила Уни бадном қилди.
Шу сабабли гуноҳ пайдо бўлганди,
Лек Яҳова бунга чек қўяди.
-
3. Ушбу дамлар улкан шодлик пайтидир,
Ахир Масиҳ Подшоҳ бўлди кўкда.
Шунга умид ила биз яшагаймиз,
Айтгаймиз ҳаммага Шоҳлик ҳақда.
Рабнинг Сўзи — ҳикмат тўла булоқдир,
Эрур у бой, очиқ бир дастурхон.
Ўқиб турсак ҳар кун уни диққат-ла,
Ҳаётимиз қилгай у нурафшон.
(Шунингдек, 2 Тим. 3:16; 2 Бутр. 1:21 га қаранг.)