99- ҚЎШИҚ
Сон-саноқсиз Шоҳидлармиз
-
1. Сон-саноқсиз Шоҳидлармиз,
Эл назари бизда.
Ҳақ Тангрига содиқмиз
Ҳатто қийин дамда.
Кенг сафимиз тўлгайдир
Ҳар хил инсон бирла.
Мадҳ куйлагаймиз Рабга мудом
Шу оломон ила.
-
2. Сон-саноқсиз Шоҳидлармиз,
Ваъз қиламиз дилдан.
Бу хушхабар бўлгайдир
Ҳар бир элга малҳам.
Завқ-ла хизмат қилсак-да,
Баъзан чарчоқ босар,
Лекин Исо бахш этар ором
Ва ҳаловат берар.
-
3. Сон-саноқсиз Шоҳидлармиз,
Бандмиз хизмат ила.
Раб олдида ҳозирмиз,
У мустаҳкам Қалъа.
Сон-саноқсиз бир халқмиз,
Ёрдир бизга Худо.
Жар соламиз Шоҳлиги ҳақда
Ер курраси аро.
(Шунингдек, Ишаё 52:7; Мат. 11:29; Ваҳ. 7:15 га қаранг.)