Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

101- ҚЎШИҚ

Баҳамжиҳат хизмат қилайлик

Баҳамжиҳат хизмат қилайлик

(Эфесликларга 4:3)

  1. 1. Раб бизни золим дунёдан

    Ўз халқи томон чорлаган.

    Бу халқда топдик бирдамлик,

    Файз-ҳаловат, шодлик.

    Биз учун азиздир

    Шу каби дўстлик.

    Кўпдир иш бугун далада,

    Йўл-йўриқ Тангри бермоқда.

    Биз Унга хизмат қилайлик

    Ва сақлайлик бирлик!

  2. 2. Берсин деб Аллоҳ якдиллик,

    Чин дилдан дуо қилайлик.

    Қалб шунда тўлар севгига,

    Мадҳ куйланар Рабга.

    Завқ, ором бергайдир

    Тинч-тотув ҳаёт.

    Гар инъом этсак муҳаббат,

    Бахш этгай Худо фароғат.

    Шу йўсин бўлгаймиз албат

    Доим баҳамжиҳат.

(Шунингдек, Михо 2:12; Заф. 3:9; 1 Кор. 1:10 га қаранг.)