104- ҚЎШИҚ
Аллоҳнинг муқаддас руҳ ҳадяси
-
1. Эй Яҳова, Сен энг шафқатлисан,
Доим бизни севасан дилдан.
Дард-ғамимиз руҳинг-ла енгил қил,
Бўл қалбимиз-чун таскин ва малҳам.
-
2. Биз меҳрингга ҳамон нолойиқмиз,
Зеро хато қиламиз гоҳ-гоҳ.
Шул-чун Сендан сўраб илтижо-ла,
Ёғдир деймиз руҳингни, ё Аллоҳ.
-
3. Баъзан ҳолдан тойиб, эзилсак ҳам,
Куч бағишлар муқаддас руҳинг.
Кўк фалакда лочиндек учмоқ-чун,
Раб, бер бизга илоҳий қудратинг.
(Шунингдек, Заб. 51:11; Юҳан. 14:26; Ҳавор. 9:31 га қаранг.)