Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

106- ҚЎШИҚ

Севгига бурканайлик

Севгига бурканайлик

(1 Коринфликларга 13:1–8)

  1. 1. Тангри аъло намуна бизга,

    Тақлид қилмоқ истаймиз Унга.

    Унинг Ўзи муҳаббат эрур,

    Руҳи севгидек мева берур.

    Сўнса севги учқуни агар,

    Инсон қадри бир тийин бўлар.

    Шунга сўраб севгини Рабдан,

    Эҳсон этгаймиз уни дилдан.

  2. 2. Севги ҳамиша шафқат айлар,

    Ўзга инсон фойдасин кўзлар.

    Севги айбни кечирар албат,

    Қалбда гина сақламас ҳеч вақт.

    Қайноқ севги бардошли бўлар,

    Оғир пайтда ёрдамга келар.

    У ҳар турли ғовларни енгар,

    Мангу туриб, тантана қилар.

(Шунингдек, Юҳан. 21:17; 1 Кор. 13:13; Галат. 6:2 га қаранг.)