Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

109- ҚЎШИҚ

Самимий севги

Самимий севги

(1 Бутрус 1:22)

  1. 1. Пок, қайноқ бўлса севгимиз,

    Шод айлаймиз Яҳни албат.

    Бу Унга хос олий хислат,

    Шул-чун қадри азиз.

    Ҳар дилнинг музин эритар

    Лов-лов ёнган севги тафти.

    Бу беғараз севги тоти

    Доим эсда қолар.

    Дўст-ёрга берсак ёрдам

    Ва оғир кунда бўлсак ҳамдам,

    У шунда малҳам топар,

    Барча дард-ғами кетар.

    Раб меҳрин Исо кўрсатди

    Ўз ўрнаги билан бизга.

    Шул-чун тақлид қилиб Яҳга,

    Биз севгаймиз самимий,

    Бўлсин бу севги боқий.

(Шунингдек, 1 Бутр. 2:17; 3:8; 4:8; 1 Юҳан. 3:11 га қаранг.)