Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

111- ҚЎШИҚ

Яҳова — чин шодлик манбаидир

Яҳова — чин шодлик манбаидир

(Матто 5:12)

  1. 1. Битмас-туганмас хазинадай

    Чексиздир қувонч-бахтимиз.

    Худо чорлаган инсонлар-ла

    Бугун кўпайгай сафимиз.

    Тўлгай қалбимиз кўп севинч-ла,

    Топсак Каломдан гавҳарни.

    Уни ҳар куни ўргансак гар,

    Комил айлаймиз имонни.

    Сўнмас қувончнинг соҳибимиз,

    У мисли гулхандай ёнгай.

    Синов, дардларга йўлиқсак ҳам,

    Аллоҳ матонат бахш этгай.

    (НАҚАРОТ)

    Бергай Яҳова чин шодлик,

    Нодир ижоди ром этгай.

    Теран ўйлари, буюк ишлари

    Қудрату меҳрин мадҳ қилгай.

  2. 2. Борлиқ мавжудот — шоҳ асардир,

    Солгай у бизни ҳайратга.

    Уни ўргангаймиз ҳавас-ла,

    Айтиб раҳматлар Тангрига.

    Бутун жаҳонда ифтихор-ла

    Аллоҳ хабарин ёямиз.

    Шоҳлик барака келтиргай деб,

    Шодлик-ла эълон қиламиз.

    Улкан хуррамлик бахш этгайдир

    Мангу янги ер ва осмон.

    Тонгни уйғотган нур-шафақдек

    Шошиб келмоқда бу замон.

    (НАҚАРОТ)

    Бергай Яҳова чин шодлик,

    Нодир ижоди ром этгай.

    Теран ўйлари, буюк ишлари

    Қудрату меҳрин мадҳ қилгай.

(Шунингдек, Қонун. 16:15; Ишаё 12:6; Юҳан. 15:11 га қаранг.)