117- ҚЎШИҚ
Ҳимматли бўлайлик
-
1. Яҳова, Сен хайрихоҳсан,
Ғоят мўлдир неъматинг.
Муқаддассан, вафодорсан,
Ҳимматлидир ҳар ишинг.
Меҳрингга биз нолойиқмиз,
Лек шунда ҳам севасан.
Топингаймиз эҳтиром-ла,
Ҳамд айтиб Сенга дилдан.
-
2. Акс этгаймиз бор имкон-ла
Ҳимматингдек хислатни,
Ваъзгўйлигу хулқ-атвор-ла
Намоён этиб уни.
Чўпонлар ҳам, таълиминг ҳам,
Зўр ҳадядир биз учун.
Руҳингни, Раб, бахшида эт,
Айлайлик ҳиммат ҳар кун.
-
3. Эзгулик-ла бойимоқ-чун
Ато эт, Тангри, ёрдам.
Истаймиз дўст ва душман-ла
Улашмоқ уни дилдан.
Муруввату яхшилик-чун
Шай тургаймиз ҳар сафар.
Ё Аллоҳ, Ўз бараканг бер,
Қилайлик эзгу ишлар.
(Шунингдек, Заб. 103:10; Марк 10:18; Галат. 5:22; Эфес. 5:9 га қаранг.)