Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

120- ҚЎШИҚ

Исонинг мулойимлигига тақлид қилинг

Исонинг мулойимлигига тақлид қилинг

(Матто 11:28–30)

  1. 1. Исо дунёда энг буюк зот бўлган,

    Лек у ҳеч қачон манманлик қилмаган.

    Юксак мавқега у бўлди муяссар,

    Шунда ҳам қолди мулойим ва камтар.

  2. 2. Исо хор қалбни ўзига чақирар,

    Ёрдам қўлини чўзмоққа шай турар.

    Мўмин аҳлига лутф айлар у албат,

    Қўллаб-қувватлаб, бағишлар кўп роҳат.

  3. 3. «Сизлар биродарсиз»,— деганди Исо,

    Унинг ҳар сўзин айлагаймиз бажо.

    Камтар одамни Яҳова ардоқлар,

    Мангу яшайсан, деб унга сўз берар.

(Шунингдек, Ҳик. 3:34; Мат. 5:5; 23:8; Рим. 12:16 га қаранг.)