121- ҚЎШИҚ
Ўзни тиймоқ муҳимдир
-
1. Қалб-ла, вужуд-ла Рабни севамиз,
Осиймиз, шунинг-чун ўзни тиямиз.
Руҳдир замин тинчлигу бахтга,
Нафсдир ҳамиша сабаб ғамга.
-
2. Ҳар кун сезгаймиз Шайтон таъсирин,
Гуноҳ ҳам солгайдир бизга ўз тўрин.
Аммо ютгаймиз бундай жангда,
Раб-ла юрсак гар тўғри йўлда.
-
3. Ҳар вақт оқлаш-чун Аллоҳ исмини,
Жон-жаҳд-ла эккаймиз дилга покликни.
Неки қилсак ҳам, шулдир сабоқ:
Доим муҳимдир ўзни тиймоқ.
(Шунингдек, 1 Кор. 9:25; Галат. 5:23; 2 Бутр. 1:6 га қаранг.)