Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

124- ҚЎШИҚ

Вафодормиз

Вафодормиз

(Забур 18:25)

  1. 1. Тангрига биз вафодормиз,

    Севамиз Уни дилдан.

    Атади У Ўз исми-ла,

    Яшаймиз амри билан.

    Сўзига амал қилсак гар,

    Оламиз мўл-кўл фойда.

    Яҳ содиқдир, ишончлидир,

    Топамиз паноҳ Унда.

  2. 2. Ёр-дўстга биз вафодормиз,

    Бўламиз қўлдош ҳар дам,

    Ҳам сўзлар-ла, ҳам ишлар-ла

    Берамиз унга ёрдам.

    Намоён қилгаймиз доим

    Самимий иззат-икром.

    Вафодормиз, ҳамнафасмиз,

    Сақлаймиз бирлик мудом.

  3. 3. Садоқат-ла бўйсунгаймиз

    Оқсоқол айтган гапга,

    Ўгитин биз тинглагаймиз,

    Жойлаймиз уни қалбга.

    Гар содиқ бўлсак ҳамиша,

    Раб ато қилгай руҳин.

    Баракат-ла сийлагай У,

    Ёғдиргай бизга лутфин.

(Шунингдек, Заб. 149:1; 1 Тим. 2:8; Иброн. 13:17 га қаранг.)