125- ҚЎШИҚ
«Раҳмдил бўлганлар бахтлидир»
-
1. Тангри шафқат нурин сочар,
Уни бунга севги ундар.
У ҳар куни ризқ-рўз берар,
Ҳиммат қилиб, қувонч топар.
Зор қалб фиғон чекса агар,
Аллоҳ уни албат тинглар.
У мўл меҳрин инъом этар,
Осий бўлсак-да, лутф айлар.
-
2. Гуноҳ қилиб, ботсак ғамга,
«Кечир мени»,— деймиз Рабга.
Исо ўзи чорлаб бунга,
Берганди йўл-йўриқ бизга.
Гар афв этсак ўзга касни,
Тангри ҳам афв этгай бизни.
Шунда қолмас қалбда гина,
Тинчлик бўлгай бизга ошна.
-
3. Бирон нарса ҳадя этсак,
Буни дилдан қилмоқ керак.
Ахир берсак ихлос ила,
Инсон тўлгай шодлик бирла.
Худо сахий дилни кўрар
Ва бу учун уни сийлар.
Шафқат қилган бахтли бўлар,
Рабни у ғоят шод айлар.
(Шунингдек, Мат. 6:2–4, 12–14 га қаранг.)