132- ҚЎШИҚ
Иккимиз бир тан бўлдик
-
1. Мана менинг жон ёргинам,
У олинган суяк-этимдан.
Аллоҳ уни ёрдамчидек
Менга ҳадя этган.
Биз иккимиз бир тан бўлдик,
Эру хотин дея аталдик.
Тангри сийлар баракат-ла,
Бўлсак содиқ шерик
Ва бирга хизмат қилсак Унга.
У амри ила
Чорлар бизни севишга.
Ҳис этайлик бахт-шодликни,
Ҳеч бузмайлик никоҳ аҳдини.
Ҳаёт бўйлаб ажралмасмиз,
Дилдан таҳсин айтиб Рабга.
(Шунингдек, Ибт. 29:18; Воиз 4:9, 10; 1 Кор. 13:8 га қаранг.)