141- ҚЎШИҚ
Ҳаёт — мўъжизадир
-
1. Ҳар гўдак бола, ҳар томчи ёмғир,
Зар қуёш-ла ёришган қиру адир —
Ҳаммаси эрур Раб берган неъмат,
Кун сайин бахтли айлар бизни бу санъат.
(НАҚАРОТ)
Биз бундай ҳадянинг қадрига етсак,
Тангрига бўлган севги-ла тўлгайдир юрак.
Ушбу совға нархи ниҳоят қимматдир,
Ахир у мўъжиза, ҳаёт деган ҳадя.
-
2. Айримлар чарчаб, яшашдан безар,
«Жонимни ол, эй Аллоҳ», деб ёлворар.
Биз эса Рабни мадҳ этиб ҳар дам,
Инъоми-чун минг раҳмат айтгаймиз дилдан.
(НАҚАРОТ)
Биз бундай совғанинг қадрига етсак,
Ёр-дўстга бўлган севги-ла тўлгайдир юрак.
Ушбу совға нархи ниҳоят қимматдир,
Ахир у мўъжиза, ҳаёт деган ҳадя.
(Шунингдек, Аюб 2:9; Заб. 34:12; Воиз 8:15; Мат. 22:37–40; Рим. 6:23 га қаранг.)