Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

144- ҚЎШИҚ

Совринга қараб чопинг!

Совринга қараб чопинг!

(2 Коринфликларга 4:18)

  1. 1. Яқинда кўрлар нурни кўрар,

    Эшитар қушлар куйин карлар.

    Болалар шодон қўшиқ айтар,

    Олам ором-бахтга тўлар.

    Марҳумлар қайта ҳаёт бўлар,

    Гуноҳлар, жанглар ортда қолар.

    (НАҚАРОТ)

    Совринга қараб чопсанг олға,

    Албат етасан шу пайтга.

  2. 2. Қўзичоқ бўри бирла ўтлар,

    Шер билан бузоқ бирга юрар.

    Ҳайвонлар бошқа қилмас зарар,

    Бола улар билан ўйнар.

    Кўз ёшни Аллоҳ артиб қўяр,

    Қўрқувлар, дардлар унут бўлар.

    (НАҚАРОТ)

    Совринга қараб чопсанг олға,

    Албат етасан шу пайтга.

(Шунингдек, Ишаё 11:6–9; 35:5–7; Юҳан. 11:24 га қаранг.)