147- ҚЎШИҚ
Ваъда қилинган абадий ҳаёт
-
1. Раб абадий келажакдек
Зўр мукофот беради.
У камтарни бу инъом-ла
Чин дилдан сийлайди.
(НАҚАРОТ)
Яҳ доим содиқдир,
Ҳақ ва ишончлидир.
У ҳеч бузмагайдир
Аҳду паймонин.
-
2. Бор гуноҳга чек қўйгайдир
Ҳур жаннатда Яҳова
Ва ҳаловат бахш этгайдир
Ўз мўмин қулига.
(НАҚАРОТ)
Яҳ доим содиқдир,
Ҳақ ва ишончлидир.
У ҳеч бузмагайдир
Аҳду паймонин.
-
3. Тез кунларда йўқолгайдир
Ғам-қайғулар ва ўлим.
Раб ҳамдардлик-ла артгайдир
Дард-алам кўз ёшин.
(НАҚАРОТ)
Яҳ доим содиқдир,
Ҳақ ва ишончлидир.
У ҳеч бузмагайдир
Аҳду паймонин.
(Шунингдек, Ишаё 25:8; Луқо 23:43; Юҳан. 11:25; Ваҳ. 21:4 га қаранг.)